Тошкент шаҳридаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида асос солинган «Табассум» рақс ансамбли ўнинчи халқаро фестивалда «Обзор атиргуллари» рақс санъати танловида "Халқ услубидаги рақс" йўналиши бўйича биринчи ўринни ва «Эстрада рақси» йўналиши бўйича иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар беради.

Foto: review.uz

Фото: review.uz

Фестиваль 2015 йилнинг 29 июнидан 12 июлига қадар Болгариянинг Обзор шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Россия, Эстония, Болгария ва Ўзбекистон каби давлатлардан 17 та рақс жамоаси қатнашди.

Ўзбекистондан ушбу фестивалда учта жамоа: «Табассум» рақс ансамбли, «Дивас» эстрада йўналишидаги рақс студияси ва «Шанс» рақс гуруҳлари қатнашди. Халқаро танловдаги Ўзбекистоннинг иштироки "Истеъдодли болалар" халқаро инновацион лойиҳаси ҳамда «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоатчилиги фонди кўмагида амалга оширилди.