2015 йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Foto: jahonnews.uz

Фото: jahonnews.uz

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда турли соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясининг амалий аҳамияти ва самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар кўриб чиқилди.

«Европа иттифоқи ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга, ва биз Европа компаниялари мамлакатингизга фаоллик билан инвестиция киритишини истаймиз. Фикримча, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш учун Бизнес ва инвестиция кенгашини тузиш катта аҳамият касб этади. Бу минтақангизнинг инвестициявий имкониятларини самаралироқ намойиш этиш ва бизнес тузилмалар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш имконини берган бўларди», — деди Питер Буриан.