2015 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Ҳоугландни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Foto: mfa.uz

Фото: mfa.uz

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.