Бухоро вилоятининг Когон туманида бюджет маблағларини талон-тарож қилган шахслар фош этилди. Бу ҳақда «VX.uz» хабар бермоқда.

Foto: “VX.uz”

Фото: «VX.uz»

Хабар беришларича, «Когон универсал сервис» ихтисослашган таъмирлаш-қурилиш корхонаси раҳбари Ш.Эргашев Когон туманининг Дечаавғон қишлоғида намунавий лойиҳалар асосида 10 та уй қуриш бўйича «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан шартнома тузган.

Қурилиш ишларини якунламасдан, ҳужжатлар ва бош ҳисобчининг имзосини сохталаштириш йўли билан, ҳуқуқбузарлар 2009—2013 йиллар оралиғида 58 миллион сўм маблағни талон-тарож қилган. Бундан ташқари, улар 2010 йили солиқ органларидан 37 миллион сўм маблағни яширган.

Ишни ўрганиб чиққан жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди айбдорларни узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукмлар чиқарди.