«Навоийазот» АЖ таркибида Mitsubishi Heavy Industries ва Mitsubishi Corporation бўлган япон компаниялари консорциуми билан аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича кимё мажмуасини қуриш бўйича «фойдаланишга тўлиқ топшириш» шарти билан битим имзолади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Foto: navoiyazot.uz

Фото: navoiyazot.uz

Битим шартларига биноан, йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш ва дунёнинг етакчи лицензиарлари технологияларини жорий этиш кўзда тутилган. Жумладан, аммиак бўйича Даниянинг Haldor Topsøe ва карбамидни синтез қилиш ва доналаштириш бўйича Италиянинг Saipem компанияси маҳсулотлари, Голландиянинг Uhde Fertilizer Technology ускуна-жиҳозлар жалб этилади.

«Ўзкимёсаноат» матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон тараққиёт ва тикланиш жамғармаси кредит ресурслари ва корхонанинг ўз маблағлари белгиланган. Япоянинг халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредитларини жалб этиш масаласи устида ҳам иш олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 800 миллион долларга баҳоланган.