Мисрда янги қурилган 72 километрли Сувайш канали бўйлаб йирик ҳажмли кемалар синов тариқасида илк бор ўтказилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Foto: BBC News

Фото: BBC News

24 июль, жума куни Каналдан фойдаланиш бошқармаси директори Муҳаб Мамиш канал қурилиши бўйича сувости ишлари якунига етганини эълон қилганди.

Каналнинг расмий очилиши 6 август куни бўлиб ўтади. Тадбирда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий, шунингдек, 50 мамлакат делегациялари иштирок этиши кўзда тутилган.

Миср ҳукумати 2014 йил августида 1869 йилда қурилган Сувайш канали билан ёнма-ён янги канал қурилиши лойиҳасини эълон қилганди. Мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши кутилаётган каналдан 2023 йилга бориб 13,5 миллиард доллар миқдорида даромад олиш мақсад қилинган.