АҚШнинг Луизиана штатидаги кинотеатрда томошабинларга ўқ узган Жон Хаузер қурол харид қилишга рухсатни англашилмовчилик сабабли олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «Kommersant.ru» хабар бермоқда.

Foto: vistanews.ru
Фото: vistanews.ru

Маълум бўлишича, Алабама полицияси 2006 йилда руҳиятидаги муаммолар туфайли Хаузернинг қуролга эга бўлиш илтимосини рад этган. Бироқ 2014 йил 26 февралда рухсат бериш тизими харидни тўхтатган бўлса, орадан атиги бир кун ўтиб сотувчи Жонга тўппонча сотишга рухсат олган.

Қуролга эгалик қилишга тақиқни судья Бетти Кейсон қўйган, у Колумбиядаги касалхонага ҳам бу ҳақда маълумот жўнатган. Одатда қурол сотиб олишига тақиқ тўғрисидаги ахборот Жоржия штатидаги жиноятлар бўйича маълумотлар марказига юборилади. Судья ҳисоботни бу марказга жўнатган ёки йўқлиги ҳозирча номаълум. «Айрим судлар ҳисоботларни баъзан жўнатмайди, деб гумон қиламан, чунки кунлик иш ҳажми шунчалик кўпки, зўрға улгурамиз», — дея ҳикоя қилади жоржиялик судья Сьюзан Тейт.