Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакат озиқ-овқат саноатининг ривожининг 2015 йил биринчи ярми якунларини эълон қилди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Foto: UZ24

Фото: UZ24

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 6,497 триллион сўмлик озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,9 фоизга кўпдир.

Тармоқдаги йирик саноат корхоналари томонидан истеъмол молларининг қуйидаги турлари бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўсган: гўшт консервалари – 3,2 мартага, гўшт ва ўсимлик консервалари – 1,6 мартага, шакар – 1,5 мартага, узоқ сақланмайдиган нон маҳсулотлари – 21,2 фоизга, сариёғ – 17,7 фоизга, ишлов берилган суюқ сут – 16,1 фоизга, чой – 16 фоизга, нон (биринчи навли ундан тайёрланган буғдой нони) – 11,6 фоизга.