Венесуэла нефть баҳосининг пасайиши оқибатида шу йил бошидан бери 13—15 миллиард доллар  бой берди. Бу ҳақда «Насьональ» нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Foto: vestifinance.ru

Фото: vestifinance.ru

Ўтган йил январидан июнигача Жанубий Америкадаги бу давлатдан олинадиган нефтнинг бир баррели ўртача 98 доллар турарди, бу йил январидан майигача эса бу кўрсаткич 49% арзонлаб, 49,7 долларга тушиб қолди. «Нархлар тикланмади, бу амалга ошишига умид қилиш ҳам мушкул, —дейди иқтисодчи Луис Оливерос. — Келгусида ҳам бу пасайиш давом этса, йил охирига бориб мамлакат бюджети 24 миллиард доллар йўқотади».

Кейинги бир неча йил давомида Венесуэла оғир иқтисодий бўҳронни бошидан кечиряпти, кўпгина маҳсулотлар тақчиллиги ҳамда  ҳатто Лотин Америкаси ўлчовлари билан қараганда ҳам ўта юқори бўлган жиноятчилик  вазиятни янада чигаллаштирмоқда. Тахминларга кўра, бу йил мамлакат ялпи ички маҳсулоти 5,4 фоизга камаяди, пул қадрсизланиши даражаси эса 90 фоиздан ошади.