Буюк Британия парламентининг лордлар палатаси аъзоси Жон Сьюэлл 26 июль куни наркотиклар истеъмол қилиш айблови туфайли ўз ваколатини топширди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Foto: rambler.ru

Фото: rambler.ru

Нашр эслатишича, аввалроқ The Sun газетаси видеоёзув эълон қилган, унда 69 ёшли Сьюэлл номаълум аёл билан улфатчиликда кокаин қабул қилаётгани акс этган эди.

Лорд Сьюэллнинг вакили сўзларига кўра, унга қаратилган айбловлар Лондон полицияси томонидан кўриб чиқилади.

Нашр таъкидлашича, Сьюэлл Британия собиқ бош вазири Тони Блэрнинг асосий иттифоқдошларидан бири бўлган.