Париж полициячилари «Тур де Франс» велопойгаси трассаси тўсиғига келиб урилган автомобилга қарата ўт очди, дея хабар бермоқда Meduza. Ҳодиса 26 июль, якшанба куни велопойга иштирокчилари Парижга келишидан саккиз соат аввал содир бўлди.

Foto: AP

Фото: AP

Машинада икки киши бўлган. Полиция ўт очгач, улар воқеа жойидан яширинди. Автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчисини қидириш давом этмоқда. Ҳодиса натижасида ҳеч кимга жабр етмади.