«Тошкент» вокзали ва Тошкент Молия институти ҳузуридаги академик лицей оралиғида 1 августдан эътиборан 137-йўналишда автобус қатнай бошлади. Бу ҳақда, «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Foto: Gazeta.uz

Фото: Газета.uz

Аввалроқ 13-трамвай йўналишининг ТТЗдан «Тошкент» вокзалига қадар давом этадиган ва қисқартирилган қисми ўрнида янги — 14-йўналишда автобуслар қатнай бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

«Югнакий даҳаси — Марказий универмаг» оралиғи бўйлаб қатнайдиган 1-автобус йўналиши қисқартирилган ва энди «Югнакий» даҳасидан «Машинасозлар» метро бекатига қадар ҳаракатланмоқда.

96-йўналишдаги автобус ҳаракат чизмаси («Юнусобод-9 — Истиқлол кўчаси») ўзгаришсиз қолган. Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси бўйлаб трамвай изларини олиб ташлаш бўйича ишлар олиб борилаётгани сабаб, бир қатор автобуслар ўз йўналишини вақтинча ўзгартирган.