Навоий вилоятидаги «Матбуот уйи»да вилоят ҳо­ким­лиги та­шаббуси билан «Кек­саларни эъзоз­лаш йи­ли» Дав­лат дастурининг иж­ро­сига ба­ғишланган мат­буот анжумани ўтказил­ди, дея хабар бермоқда «Дўстлик байроғи» газетаси.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Анжуманда таъкидла­ни­ши­ча, жорий йил­нинг ўтган дав­ри­да касаба уюшма­ла­ри ва иш берувчилар то­мо­­нидан 392 нафар кек­са­га озиқ-овқат маҳсу­лот­лари, дори-дармон­лар, уй-жойини таъ­мирлаш, ком­­му­нал хизматларга ҳақ тў­­лаш кўринишларида жами 34 мил­лион 851 минг сўм­лик иж­т­имоий кўмак кўр­сатилди.

Нав­рўз байрами ҳамда Хо­­ти­ра ва қадрлаш куни муноса­ба­ти билан Ну­рота тумани­да­ги «Му­ру­вват уйи»да яшов­чи­­лар­ни қўллаб-қув­ват­лаш мақ­са­­ди­да, 3 миллион 500 минг сўм маблағ сарфланди. 36 нафар 1941—1945 йил­лар­даги уруш ва меҳнат фрон­­ти фахрийси касаба уюшма­лари ти­­зимидаги санаторийларда соғ­лом­лаш­­­тирилди.

Кексаларнинг уй-жой ва маи­ший ша­роит­ларини ях­шилаш, уларга ёрдам бе­­риш мақ­са­дида, 1500 на­фар кек­са­нинг яшаш жо­йи­даги маиший ша­роит­лари яхшиланди. 96 на­фар ну­ро­ний­нинг туғилган кун­­лари тантанали ни­шон­­лан­­­ди. Бу тадбирларга 420 на­фар патронаж ёшлар жалб қилинди.