Хоразмда йил бошидан буён инвестицияларни ўзлаштириш ҳисобидан «Қўшкўпир техно импекс» масъулияти чекланган жамияти томонидан электровелосипедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар беради.

Foto: wikimedia.org

Фото: wikimedia.org

Шу вақт мобайнида 200 та модель яратилиб, улар сотувга чиқди. Электровелосипедлар замонавий аккумуляторли батареялар билан таъминланган бўлиб, катталар ва болалар учун мўлжалланган.

Электровелосипедларга бўлган талабнинг таклифдан ошиб кетганлигини ҳисобга олиб, ташкилот яқин келажакда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва шу орқали қўшимча иш ўринлари яратишни мўлжалламоқда.