«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг янги раҳбари этиб Алишер Султонов тайинланди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

Foto: ung.uz

Фото: ung.uz

Компания сайтидаги маълумотларга кўра, 1967 йилда туғилган Алишер Султонов 2013 йил ноябрь ойидан буён «Ўзбекнефтгаз»нинг Прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2010 йилдан буён «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилиб келган Шокир Файзуллаев эса Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.