GM Uzbekistan АЖ ҚК 2015 йилнинг январь—август ойларида Россияга автомобиль сотиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 53,1 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Foto: uzavtosanoat.uz

Фото: uzavtosanoat.uz

Саккиз ой давомида Россияга жами 13 752 та машина сотилган. Августда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 29,5 фоизга камайиб, 1723 донагача тушиб кетди.

2015 йилнинг январь—августида GM Uzbekistan АЖ ҚК нинг Россия бозоридаги улуши 1,2 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 1,4 фоизга тенг бўлган.