«Бутунжаҳон йил автомобили» танлови (WCOTY) ташкилотчилари Франкфурт автосалонида 2016 йилда дунёнинг энг яхши машинаси бўлишга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.

Foto: Motor

Фото: Motor

Audi A4, BMW X1, Ford Edge, Hyundai Tucson, Jaguar XE, Kia Optima, Land Rover Discovery Sport, Mercedes-Benz GLC, Nissan Maxima, Toyota Prius, Opel Astra, Volkswagen Touran каби 21 та модель ўрин олган рўйхатда Chevrolet Malibu ҳам қайд этилган.

Ташкилотчилар, шунингдек, «Йилнинг нуфузли автомобили», «Йил спорткари», «Йилнинг «яшил» автомобили», «Йил дизайни» йўналишларида ғолиблик учун беллашадиган  моделлар рўйхатини ҳам маълум қилди. Охирги йўналишдан энг яхши автомобиль бўлишга даъвогар барча машиналар ўрин олган.

Танлов ҳайъатига 23 мамлакатнинг автомобиль мавзусида ёзувчи 70 дан ортиқ журналистлари кирди. Ғолиблар 2016 йил мартида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган моторшоуда ошкор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Йилнинг энг яхши автомобили» номи Mercedes-Benz C-Class’га тегишли.