Worldcarfans нашри Chevrolet Camaro янги авлодининг энг қудратли кўриниши — ZL1 суратларини қўлга киритди: улар мазкур автомобилнинг Германиянинг Нюрбургринг трассасидаги синовлари чоғида олинган. Бу ҳақда Motor хабар берди.

Foto: Worldcarfans

Фото: Worldcarfans

Лавҳаларга қараганда, Camaro ZL1 кузовнинг тажовузкор кўринишга эга олди қисми, икки ёндаги «юбка»нинг йириклашиши, бошқа орқа бампер ва юкхона томида спойлерга эга бўлади.

Автомобиль Corvette Z06 суперкарига ўрнатиладиган V8 6,2 литрли мотор билан жиҳозланади. Corvette’да двигатель 650 от кучигача эга бўлиши мумкин, аммо Camaro ZL1 600 от куч билан чегараланиши тахмин қилинмоқда.

Янги машина тўрт сонияда соатига 96 километр тезликда ўрнидан жилиши мумкин.