Сотувга чиққан iPhone 6s ва 6s Plus гаджетлари билан турли синовлар ўтказиб кўрилди. Кейинги босқич уни сувда қайнатиб кўриш бўлди, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.Ru».

Foto: “Hi-tech.mail.ru”

Фото: «Hi-Tech Mail.Ru»

Синов машҳур видеоблоггер TechRax томонидан амалга оширилди. У янги iPhone 6s’ни олиб, секундомерни ишга тушириб, смартфонни қайнаб турган сувга солди. 10 сониядан сўнг девайс ўчиб қолди. Блоггер уни сувдан олиб, қайтадан ёқди. iPhone 6s ишлаш қобилиятини йўқотмади.

Кейинги қадам уни секундомерсиз қайнатиш бўлди. Қизиб кетганлик ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг, у яна ўчиб қолди. Қайтадан ёқилганда эса яна ишлаб кетди. Уни совутиш учун блоггер смартфонни музлатгичга солиб қўйди.

Учинчи қадамда смартфон беш дақиқа давомида қайнатилди. Шундан кейин ҳам iPhone 6s ишлашда давом этди.