КХДР орбитага Ернинг сунъий йўлдошини чиқариши керак бўлган янги ракетани учириш учун тайёргарликни тўхтатди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Япония ОАВларига таяниб.

Foto: EPA

Фото: EPA

Янги ракета ҳали старт майдончасига етказилмаган.

Парвоз тўхтатиб турилиши сабаблари номаълум. Токио Пхеньян яна Сеул билан алоқаларни кескинлаштирмоқчи эмаслигини тахмин қилмоқда.

Нашр эслатишича, яқинда Шимолий Корея ҳукумати мамлакатда тез орада Ер юзасини кузатиш учун юқори хусусиятларга эга янги турдаги сунъий йўлдош учирилишини маълум қилган эди. Парвоз қачон амалга оширилиши ҳақида хабар берилмади. Бироқ Сеул у 10 октябрда нишонланадиган Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллигига бағишланишини тахмин этган эди.