Беларусь президенти Александр Лукашенко Жерар Депардье иштирокидаги «Нормандия — Неман» фильмини суратга олиш ишларига 2 миллион доллар ажратди, дея хабар бермоқда «Известия» «Госфильмофонд» бош директорига таяниб.

Foto: Reuters

Фото: Reuters

Лойиҳа Франция, Россия ва Беларусь тарихидаги энг йирик киномаҳсулотлардан бирига айланади. Айни пайтда продюсерлар ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда. Депардьега иккинчи даражали роль берилган, у механик ролини ўйнаши кутилмоқда.

«Нормандия — Неман» Франция қирувчи авиация полки бўлиб, у 1942 йилда Шарль де Голль ташаббуси билан тузилган.