Мальдив республикаси президенти Абдулла Ямин катерида портлаш содир бўлди, деб хабар беради Reuters.

Foto: Prokerala.com

Фото: «Prokerala.com»

ABC News маълумотларига кўра, катерда бўлган давлат раҳбарининг рафиқаси Фотима Иброҳим ва бир неча мансабдорлар жиддий бўлмаган шикастланиш олган.

Ҳодиса 28 сентябрь эрта тонгида Ямин Саудия Арабистонидан ҳаж сафаридан қайтаётганда юз берди. Президент ўзининг кузатувчилари билан бирга Хулуле оролида жойлашган халқаро аэропортга етиб келиб, у ердан Малегача катерда борди. Катер причалга боғлаб қўйилаётганда, портлаш содир бўлди.

Портлаш сабаблари аниқланмоқда.