Май ойида StartupFactory.uz’да уй хўжалиги бўйича ёрдамчилар қидириш хизматини ишга тушириш яхши бўлиши ҳақида ёзгандик. Мана, уч ой ҳам ўтмасдан бундай сайтлардан бир йўла бир нечтаси очилди.

Foto: “Daryo”

Фото: «Дарё»

Ўзбекистонда шундай тенденция бор: битта қизиқарли лойиҳа пайдо бўлиши билан, орқасидан дарҳол унга жуда ўхшаш манбалар яратила бошлайди. Рақобат — фойдаланувчилар учун яхшикуя, стартап асосчилари учун қандай?

Бир-бирига ўхшаш тўртта стартапни келтириб ўтамиз:

Pomoshnik.uz. Ўзини жисмоний ва юридик шахсларга пулли асосда турли профилдаги ишчи кучини тақдим этувчи Ўзбекистондаги биринчи сервис деб атайди. Маълум бир кишини танлаш мумкин бўлган, «ёрдамчи»ларнинг телефон рақамлари ва исмлари кўрсатилган маълумотлар базаси йўқ. Сиз мутахассисни эмас, хизматни танлайсиз. Компания ўз ёрдамчилари учун жавоб беради ва улар ишининг сифатини кафолатлайди.

Tasker.uz. Сал бошқачароқ модель бўйича ишлаб, ижрочиларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этади, у ерда шахсий профиллар, рейтинглар ва фикрларни топиш мумкин. Бу ерда хизматлар рўйхати каттароқ ва сиз сифатли хизматга эга бўлмоқчи бўлсангиз, ижрочини эътибор билан танлашингиз лозим бўлади. Сайтда маълумот жуда кам, лойиҳанинг ўзи билан боғланиш йўллари кўрсатилмаган ва сайт мижозларга тақдим этилган хизмат учун жавоб бермайди. Бироқ чет элда айнан шу модель энг кўп оммалашди, у барчаси сизнинг обрўйингиз ва мижозларнинг фикрлари асосига қуриладиган ўзига хос фрилансерлар биржасига айланди.

Serve.uz. Рукнларга ажратилган ўзига хос эълонлар тахтаси. Olx.uz ва фрилансерлар биржаси оралиғидаги бир лойиҳа. Ушбу лойиҳа ҳақида маълумот жуда кам.

Dast.uz. Лойиҳа бизнинг стартап-акселератор финал саралашида қатнашди, бироқ эксперт ҳакамлар камроқ балл бергани туфайли лойиҳа иштирокчисига айланмади. Ижрочи сайтда ўз ишлари портфолиосини тузиши, нарх белгилаши керак, шундан сўнг мижоз рейтинг ва нархларга қараб, мос номзодни танлаши мумкин.

Барча лойиҳаларга омад тилаймиз! Ўзбекистон бозори катта, унда ҳамма учун жой топилади!

Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.

juhu

kxjc