26—27 сентябрь кунлари Москвада ўтказилган FIFA15 спорт симулятори бўйича WSVG CIS Final 2015 халқаро турнири финалида ўзбекистонлик киберфутболчилар шов-шувли натижа кўрсатди, дея хабар бермоқда «Infocom.uz».

Foto: “Infocom.uz”

Фото: «Infocom.uz»

Мусобақаларда Россия, Украина, Беларусь, Озарбайжон ва Ўзбекистондан келган кучли спортчилар қатнашди. 32 киши октябрь ойида Мальдив оролларида бўлиб ўтадиган World Series of Video Games Maldives 2015 халқаро мусобақаси учун йўлланмага эга бўлди.

Турнирда беш нафар Ўзбекистон вакили қатнашиб, гуруҳ мусобақалари босқичидан муваффақиятли ўтди, улардан бири — Муҳаммадамин Турғунбоев мусобақалар якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади.