Россия авиакомпанияларига тегишли самолётлар Украина ҳудудини айланиб ўтмоқда. Россия самолётларининг ҳаракат йўналишлари билан FlightRadar24 сервиси орқали танишиш мумкин.

Skrinshot: FlightRadar24

Скриншот: FlightRadar24

Масалан, Молдова пойтахти Кишинёвдан Москвага учадиган Россия авиакомпаниялари рейслари авваллари биргина Украина ҳудудини кесиб ўтиб, Россияга кириб борарди.

FlightRadar24 маълумотига кўра, 26 ноябрь ҳолатига кўра рус самолётлари Кишинёвдан Москвага учиш учун Руминия, Венгрия, Словакия, Польша ва Беларусь ҳаво ҳудудларига кириб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишга қарор қилгани 26 ноябрь куни маълум бўлганди. Тақиқ қачондан кучга кириши маълум қилинмаганди.