Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 5 декабрь, шанба куни ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Foto: ”Afisha”

Фото: »Afisha»

Хабар беришларича, Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан, Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида, қолган ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан бошқа барча ҳудудларда туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 5 декабрь куни кундузи +2...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.