Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси 3 декабрь куни Белградда (Сербия) ташқи ишлар вазири Марина Калюранд бошчилигидаги Эстония делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда «Газета.uz» Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар беради.

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Томонлар икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, Белградда бўлиб ўтаётган ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишининг кун тартибидаги масалалар бўйича ўзаро фикр алмашди.

Учрашув якунида дипломатик паспорт эгаларини виза расмийлаштиришдан озод этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди.