«Hi-Tech Mail.Ru» замонавий техника ёрдамида мўъжизавий тарзда омон қолиш ҳолатларини бир саҳифага жамлади, «Дарё» қисман тўлдирди.

Suriyada daydi o‘q tekkan Nokia smartfoni. Foto: “Hi-Tech Mail.Ru”

Сурияда дайди ўқ теккан Nokia смартфони. Фото: «Hi-Tech Mail.Ru»

Ўқ ва синиқ парчалардан ҳимоя

Чўнтак ёки қўлдаги смартфон ўз эгасини ўлимдан сақлаб қолгани билан боғлиқ ҳолатлар бир неча бор қайд этилган.

Parijdagi teraktlar vaqtida egasini asrab qolgan smartfon. Foto: “Hi-Tech Mail.Ru”

Париждаги терактлар вақтида эгасини асраб қолган смартфон.

Фото: «Hi-Tech Mail.Ru»

Шу йилнинг ноябрь ойида Парижда терактлар кетма-кетлиги юз берди. Ҳодисалар марказига яқин жойда бўлиб, телефонда гаплашиб турган бир эркак портловчи ускуна парчасидан мўъжизавий тарзда омон қолди. Samsung Galaxy S6 Edge зарбани ўзига қабул қилиб, эгасининг бошини жароҳатдан сақлади. Афғонистондаги америкалик аскарнинг iPhone 5 смартфони билан ҳам худди шундай воқеа юз берганди (террорчи-худкуш ўзини портлатиб юборганидан сўнг, бомба парчаси аскарнинг кўкрагига келиб урилган, бироқ қалқон вазифасини ўтаган iPhone уни ўлимдан сақлаб қолган).

Afg‘onistondagi amerikalik askarning hayotini saqlab qolgan iPhone. Foto: ”Hi-Tech Mail.Ru”

Афғонистондаги америкалик аскарнинг ҳаётини сақлаб қолган iPhone.

Фото: »Hi-Tech Mail.Ru»

Яқинда Сан-Бернардинода юз берган отишма вақтида iPhone 24 ёшли америкаликни ўлдирувчи ўқдан асраб қолди, Буюк Британияда бошқа бир iPhone (5c модели) ов милтиғидан амалга оширилган отишдан кейинги жароҳатлар кўламини камайтирди, АҚШда сон артериясининг шикастланишидан сақлаб қолди, Таиландда Samsung Galaxy Note 2 полициячини ўқдан яралангани ҳақида огоҳлантирди.

Ov miltig‘ining sochma o‘qi ishdan chiqargan iPhone 5c. Foto: “Hi-Tech Mail.Ru”

Ов милтиғининг сочма ўқи ишдан чиқарган iPhone 5c.

Фото: «Hi-Tech Mail.Ru»

Сурияда эса ўқ Nokia Lumia’га тиқилиб қолди (телефон эгаси жангни тасвирга олаётган вақти, дайди ўқлардан бири учиб келиб, телефонга тиқилиб қолган ва эгасини қутқарган). Бошқа бир Nokia (Lumia 520) ҳатто интернет-мемга айланиб кетди — полициячи шимининг орқа чўнтагида турган смартфонга ўқ келиб теккан.

Foto: “Hi-Tech Mail.Ru”

Фото: «Hi-Tech Mail.Ru»

Ҳаётбахш қўнғироқ

Автофалокатдан сўнг ёрдам кўрсатиш тезлиги жабрланувчилар омон қолиши ва жароҳатлари кўлами катталашиб кетмаслигига сезиларли даражада таъсир қилади. Бироқ бундай ҳолатда гаджетларни топиш осон эмас.

YTHga uchragan qizni “iPhone'ni qidirish” funksiyasi yordamida topgan politsiyachi. Foto: “Hi-Tech Mail.Ru”

ЙТҲга учраган қизни «iPhone'ни қидириш» функцияси ёрдамида топган полициячи.

Фото: «Hi-Tech Mail.Ru»

Полициячи «iPhone’ни топиш» функцияси ёрдамида йўл-транспорт ҳодисасига учраган қизнинг қаерда эканлиги аниқлаган, ариққа тушиб кетган эркак эса iPhone’ни топиш учун Apple Watch’даги Ping-тестдан фойдаланиб, охир-оқибат ёрдам чақиришга эришган.

Энг ғалати ҳодисалар

Бу йўналишда биринчи ўринни бир хитойликни бетон девордан асраб қолган Nokia Lumia 920 га берса бўлади. Иккинчи ўринда — фарзандлари билан бирга гаровга олинган аёл.

Foto: “Hi-Tech Mail.Ru”

Фото: «Hi-Tech Mail.Ru»

Аёл мобил дастур орқали пицца буюртиркан, изоҳ қисмида унга 911 ёрдами кераклигини маълум қилган. Аёлга смартфонни фақатгина таом буюртма қилиш учун қайтарган жиноятчи воқеалар бундай ривожланиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Бундан ташқари, Австралияда 11 ёшли қиз iPhone фонарчаси ёрдамида онасининг ҳаётини сақлаб қолди, АҚШда машина остида қисилиб қолиб, қўлини қимирлата олмай қолган ўсмирнинг жонига iPhone’даги тўсатдан ишлаб кетган Siri овозли ёрдамчиси оро кирди, Apple Watch ақлли соат эса бир америкаликнинг ўсмирнинг ўзи билмаган дардини аниқлаб, ўлимдан асради. Америкалик бир қаҳрамон ота эса селфи-таёқ ёрдамида қизини ўлимдан қутқариб қолди.