Ўзбекистонда ОИВнинг онадан болага ўтишининг олдини олиш бўйича дастур амалга оширилмоқда. Бу ҳақда, БМТнинг ОITСга қарши кураш бўйича бирлашган дастури (UNAIDS)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Комилжон Аҳмедовга асосланиб, «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.

Foto: “tlt.ru”

Фото: «tlt.ru»

«2014 йилда ОИВ билан оғриган аёллардан 559 бола дунёга келган, шундан 545 нафари (97,4 фоизи) антиретровирус профилактикага эга бўлган», — дейди Комилжон Аҳмедов.

Маълумот учун, 2014 йилда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича 2014—2016 йилларга мўлжалланган Давлат дастури қабул қилинган.