АҚШнинг The New York Times нашри баъзи ўзбек миллий таомлари ҳақида тақриз ёзди. Уни нашр ўз Instagram саҳифасида қисқача келтириб ўтди.

Foto: Instagram / @nytimes

Фото: Instagram / @nytimes

Нашрнинг таомлар рукни журналисти Нью-Йоркнинг Куинс туманида ўтган йил августида очилган Taste of Samarkand («Самарқанд лаззати») ҳалол таомлар ресторанига ташриф буюрди ва паҳлавадан ачичуккача бўлган турли егуликларни татиб кўрди.

Илова қилинган суратда дастурхонга кўза шўрва, нўхат шўрак, сомса, тузланган сабзавотлар, қовурилган товуқ, сабзидан салат, шунингдек, нон ва чой тортилганини кўриш мумкин.

«Таомнинг мазаси ‘очилиши’ учун бироз вақт зарур бўлади, бироқ бу айни муддао», — деб ёзди у.

Ачичукни танқидчи «помидор ва пиёзнинг кўринишидан жуда оддий бўлган, бироқ таъм билиш рецепторларини вақтинчалик шок ҳолатига тушириб қўя оладиган, аччиқ қалампир қўшилган аралашмаси» дея таърифлади.