Хонанда Шоҳруххоннинг онаси, режиссёр ва актриса Зебо Наврўзова нима учун ўғли актриса Асал Шодиева билан оила қурмагани ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Бекажон» газетаси хабар бермоқда.

Foto: shov-shuv.uz

Фото: «Shov-shuv.uz»

— Шоҳруххон доимо: «Онам танлаган қизга уйланаман», дейди. Актриса Асал Шодиевани бўлғуси келинликка ўзингиз танлагандингиз. Лекин нимагадир икки ёшнинг муносабати узоққа чўзилмади. Нима учун уларнинг муносабатлари тўй билан якун топмади?

— Ҳақиқатан ҳам Асал Шодиевани ўзим танлаганман. Ўзини, оиласини ҳурмат қиламан. Санъаткор бўлса ҳам ҳаёли, тўғрисўз, ҳар хил ортиқча машғулотларга ишқибоз эмас, суратга олиш ишларидан бўшадими, уйига боради, бемаврид кўчага чиқмайдиган қиз. Санъаткорлар орасида бундайлар жуда кам, сабаби, санъат аҳлининг юриши, кўчада юмуши кўп бўлади. Шоҳруххон ҳам уни ҳурмат қилади, улар дўст. Саволингизга аниқ жавоб беришим қийин. Улар бирга бўладими ёки йўқ, буни ҳаёт кўрсатади.