Гарри Поттер ҳақидаги саккизинчи китоб 31 июль куни чиқади. Бу ҳақда Little, Brown and Company нашриёти расман маълум қилди, деб хабар беради Meduza.

Foto: Twitter / @LittleBrownUK

Фото: Twitter / @LittleBrownUK

Китоб «Гарри Поттер ва ланъатланган бола» номини олади.

Бу тўлақонли роман эмас, пьеса бўлади ва у Лондонда намойиш этилади. 30 июлда спектакль премьераси бўлиб ўтади, эртаси куни эса китоб чиқади. Китоб ҳам босма, ҳам электрон кўринишда чоп қилинади.

Сценарий Жоан Роулинг томонидан сценарийнавис Жек Торн ва режиссёр Жон Тиффани ҳаммуаллифлигида ёзилди.

Пьесадаги воқеалар 7-китобда тилга олинган Хогвартс учун жангдан 19 йил ўтгач содир бўлади. Поттернинг уч нафар фарзанди бор. Унинг ўзи афсунгарлик вазирлигида ишлайди. Унинг ўғилларидан бири Альбус отасидан мерос бўлиб қолган машҳурликни енгишга ҳаракат қилади.