Наврўз кириб келмоқда ва баҳорнинг бош байрами муносабати билан AVVA эркаклар кийими дўконлари тармоғи 19 мартдан 21 мартгача ҳар иккинчи сотиб олинган кийимга 21 фоизлик чегирма тақдим этади.

Foto: AVVA

Фото: AVVA

Акция AVVA’нинг учта бренд дўконида ўтказилади:

  • Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар маркази (3-қават): 205-01-02
  • Next савдо-кўнгилочар маркази (2-қават): 231-03-00
  • MegaPlanet савдо-кўнгилочар маркази (2-қават): 150-50-01

Совғалар шу билан тугамайди. Бренднинг Facebook’даги расмий саҳифасида ўйин ўтказилади ва унда уч нафар омади кулиб боққан инсон 300 000 сўмлик сертификат соҳибига айланади. Танловда исталган киши иштирок этиши мумкин.

Танлов шартлари

Танлов 20 март соат 14:00 гача давом этади.

Танлов шартларини бажарганлар орасидан уч нафар ғолиб тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. Ғолиблар номи 20 март куни соат 15:00 да бренднинг расмий саҳифасида эълон қилинади.

Гардеробимизни баҳорги-ёзги коллекция билан янгилаймиз!

Foto: AVVA

Фото: AVVA

Табиат билан бирга баҳорда бренд дўконлари пештахталари ҳам янгиланди — қишки иссиқ кийимлар ўрнига юпқа ва енгил курткалар ҳамда пиджаклар келди.

Агар эрталабдан ишга, тушликда учрашувга, кечки пайт ресторанга боришингиз керак бўлса, AVVA тақдим қиладиган кўриниш энг яхши ечим бўлади.

Янги коллекцияда Сиз:

  • енгил джинсилар;
  • пахтадан тайёрланган шимлар;
  • антиқа текстурадаги, узун ва калта енгли кўйлаклар;
  • casual ва классик бичимдаги пиджакларни топа оласиз.

Сотиб олинган шим ва кўйлакларга шу ернинг ўзида қуйидагича аксессуарларни харид қилиш мумкин:

  • пойабзал
  • сумкалар
  • галстуклар
  • соатлар
  • браслетлар

Бундай кийимлар дўконга бир боришда ўз гардеробини тўлиқ янгилай оладиган фаол, замонавий ва хушбичим эркакларга мос келади.

avva3

Фото: AVVA

Бренд тарихи

AVVA — итальян модасининг сўнгги тенденциялари асосида эркаклар кийимини ишлаб чиқарувчи турк компаниясидир. Бренд тарихи 1984 йилда бошланган.

Ҳақиқий эркакча бренд ҳисобланган AVVA тадбиркор Волкан Атик томонидан яратилган бўлиб, кичкина фабрикани бутун жаҳонга таниқли компания даражасига кўтариш учун унга 10 йилга яқин вақт керак бўлди.

AVVA ҳозирги кунда АҚШ, Канада, Россия, Европа ва Марказий Осиё давлатларига турк кийимини етказиб берувчи, йилига миллиондан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан биридир.

AVVA билан биргаликда гардеробингизни янгиланг ва Наврўзни кутиб олинг!

Реклама ҳуқуқи асосида. Маҳсулот сертификатланган