«Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи 2015 йилнинг 1 апрель куни чекланган миқдорда «гапирувчи» халталарни муомалага чиқарган эди. «Бу йилги пакетлар Сизнинг сўзларингиз билан «гапириши»ни истаймиз. Шу муносабат билан, пакетларимиз учун муаллиф бўлишга таклиф қиламиз», — дейилади тармоқнинг Facebook’даги эълонида.

Foto: Facebook / “Korzinka.uz”

Фото: Facebook / «Korzinka.uz»

Хабар беришларича, харидорлар томонидан таклиф қилинган энг кулгули 12 та ибора супермаркетнинг 1 апрель куни чиқариладиган пакетларида фойдаланилади, ибораси танлаб олинган муаллифлар эса Next савдо-кўнгилочар марказидаги Korzinka.uz’дан маҳсулотлар харид қилиш учун 100 минг сўмлик ваучер билан тақдирланади.

«Танлов 20 март куни ҳам давом этади. Ҳажвий салоҳиятингизни тўлиқ ишга солиб, танловимизда иштирок этинг!», — дейилади супермаркетлар тармоғининг Facebook’даги эълонида.