Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Ростов-Донда Boeing 737-800 йўловчи самолёти ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Foto: EPA

Фото: EPA

Мактубда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирилиб, самимий ҳамдардлик изҳор этилган.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради.  Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Самолёт бортидаги йўловчилардан бири ўзбекистонлик бўлган.