Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.

Foto: “O‘zA”

Фото: ЎзА

21 март куни байрамона безатилган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, фан, маданият ва санъат намояндалари, ишлаб чиқариш илғорлари, тадбиркорлар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг вакиллари, ёшлар ташриф буюрди.

Foto: “O‘zA”

Фото: ЎзА

Соат 10:30 да майдонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кириб келди. Байрам тантанасига йиғилганлар давлат раҳбарини қарсаклар билан кутиб олди.

Чорлов мусиқаси янграгач, сўз Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга берилди. Президенти Ўзбекистон халқи ва меҳмонларни Наврўз байрами билан муборакбод этди.

Майдон узра карнай-сурнай садолари янграб, байрам бошланганидан дарак беради. Мумтоз наволар халқ қўшиқларига уланади. Чанқовуз, сибизға куйлари янграб, саҳнага фольклор-этнографик ансамбллар кириб келади. Наврўз сайли намойиш этилади. Дошқозонларда сумалак тайёрланади, тандирдан иссиқ нонлар узилади, йигит-қизлар қўшиқ айтиб, рақсга тушади.

Foto: “O‘zA”

Фото: ЎзА

Саҳнага болакайлар кириб келади. Майдон шўх-шодон кулгуга тўлади. Уларнинг абжир ҳаракатлари, хушчақчақ куй-қўшиқлари барчага завқ-шавқ улашади.

Foto: “O‘zA”

Фото: ЎзА

Майдонда жаҳон мусиқалари янграйди. Классик опера ва балетлар, турли тиллардаги қўшиқлар байрам қатнашчилари, чет эллик меҳмонларга завқ бағишлайди.

Foto: “O‘zA”

Фото: ЎзА

Наврўз томошалари кўтаринки руҳда давом этади. Мониторларда кураш, улоқ-кўпкари, арқон тортиш, тош кўтариш, дорбозлик каби завқли анъаналар намойиш этилади. Ўланчи ва лапарчилар деҳқончиликка барака тилаб, Наврўз, табиат ҳақида қўшиқлар айтади.

Байрам томошаси қизигандан қизийди. Эстрада хонандаларининг шўх-шодон қўшиқлари, жозибадор рақслар юракларни жўштиради.

Наврўз байрамини ўнлаб мамлакатлар аҳолиси сунъий йўлдош воситасида телевидение орқали томоша қилди, интернет орқали кузатиб борди.