Тошкентда Янгиободгача («Роҳат» бекати) бўлган трамвай йўналиши фаолиятини қайта йўлга қўйиш масаласига узил-кесил нуқта қўйилди: ўтган ҳафтада 45 йил аввал ишга тушган ва бир неча йил давомида фаолият кўрсатмаган йўналиш демонтажи бошланди, дея хабар беради «Газета.uz».

Foto: “Gazeta.uz”.

Фото: «Газета.uz»

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокимлиги Тараққиёт кўчасидан (эски ТошМИ)дан бошланиб, Тошкент механика заводи орқали Оҳангарон йўлига қадар давом этувчи трамвай йўли қурилишидан воз кечди: 11 март, жума куни 13-трамвай йўналиши қисқартирилганидан сўнг Тараққиёт кўчасида ажралиб қолган трамвай йўли бўлагидаги рельсларни олиб ташлаш ишлари бошланган.

Ҳозирда Тошкентда олтита — 8, 9, 12, 13, 17 ва 26-трамвай йўналишлари қолган. Олдинроқ «Олмазор» метро бекатидан (собиқ «Собир Раҳимов») Сергели даҳасигача тезюрар трамвай йўли қурилиши ҳақида хабар берилганди.