Нью-Йоркдаги Марказий боғда америкалик сиёсатчи ва миллиардер Дональд Трампнинг исм-шарифи ва туғилган санаси кўрсатилган қабр тоши пайдо бўлди, деб ёзади NY Daily News.

Foto: NY Daily News

Фото: NY Daily News

У 27 март, якшанба куни ўрнатилгани тахмин қилинмоқда. Унга «Американи яна нафратланишга мажбур қил» (Make America hate again) дея қайд этилган. Бу Трампнинг сайловолди шиори «Американи яна буюк қил» (Make America great again) билан ўхшаб кетади.

Нашр таъкидлашича, қабр тоши кўп вақтга қолмай олиб ташланган.