2016 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн ва Бош вазири Навоз Шарифга Лаҳор шаҳридаги истироҳат боғида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактублар йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Foto: The Indian Express

Фото: The Indian Express

Ўзбекистон Раҳбари қурбон бўлганларнинг ҳамда жабрланганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 27 март, якшанба куни Покистоннинг Панжоб вилояти пойтахти Лаҳор шаҳрида Гулшани Иқбол боғидаги болалар майдончасида худкуш террорчи ўзини портлатиб юбориши натижасида 72 киши ҳалок бўлди, яна 300 дан зиёд киши жароҳат олди.

Теракт учун жавобгарликни «Жамоат ул-Аҳрор» экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди, у покистонлик толибларнинг «Таҳрики-толибон Покистон» ҳаракати паноҳида фаолият олиб боради.