Ўзбекистонда 28 мартдан 3 апрелгача — етти кун давомида ҳар куни ёмғир ёғади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Foto: Madina Nurman / “Daryo”

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Гидрометеорология хизмат маркази маълумотларига кўра, 28—31 март кунлари баъзи жойларда айниқса кучли ёмғир ёғади.

Хабар беришларича, 29 мартга ўтар кечаси ва кундузи Қорқалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Шунингдек, шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши кутилмоқда.