Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 28 март куни бўлиб ўтган мажлисида Тошкент вилояти ҳокими Содиқ Абдуллаевни Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.

Sodiq Abdullayev. Kadr: “Axborot” / “MTRK.uz”

Содиқ Абдуллаев. Кадр: «Ахборот» / «MTRK.uz»

Хабар беришларича, мазкур қарор Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича 2016 йил 26 март куни ўтказилган қўшма мажлиси баённомасига асосан қабул қилинган.

Тошкент вилоятининг бир сенаторлик ўрни МСКнинг 4 февралдаги қарори билан бўшаб қолган эди. Ўшанда МСК халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати вилоятнинг собиқ ҳокими Аҳмаджон Усмоновнинг сенаторлик ваколатини муддатидан илгари тугатган эди.

Маълумот учун, Аҳмаджон Усмонов 4 февраль куни Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган, унинг ўрнига шу вақтгача вилоятнинг Зангиота туманига ҳокимлик қилиб келган Содиқ Абдуллаев тайинланган эди.