Тошкент шаҳрининг Муқимий кўчаси ва Оқтепа майдонида жами 2016 йил давомида учта йўл ўтказгич қурилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда 28 март, душанба куни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Foto: 12news.uz

Фото: «12news.uz»

2016 йил давомида Тараққиёт кўчасининг Тошкент автомобиль ҳалқа йўлига қадар бўлган қисми очилиши кутилмоқда. Шунингдек, Паркент йўлининг реконструкция қилиниши кўзда тутилган.

«Бундан ташқари, 2016 йилнинг ўзида Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишмасида, Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида ва Оқтепа майдонида учта йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган», — дейилади «Газета.uz» хабарида.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов шаҳардаги барча трамвай йўналишлари ёпилиши, ёпилган трамвай йўналишлари ўрнида автобуслар қатнови йўлга қўйилиши ва шаҳарда учинчи транспорт ҳалқаси пайдо бўлишини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.