28 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Foto: “Anons.uz”

Фото: «Anons.uz»

1. Ўзбекистон Марказий банки 10 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди. Ҳақиқийлиги тасдиқланмаган купюранинг орқа томонидан Шаҳрисабздаги Оқсарой майдони акс этган.

2. Тошкент шаҳридаги барча трамвай йўналишлари ёпилади. Бирортаси қолмайди. Уларнинг ўрнида автобуслар ҳаракатланади. Бундан ташқари, шаҳарда яна бир қатор йўл ўтказгичлар ва учинчи транспорт ҳалқаси қурилади.

3. Брюсселдаги теракт қурбонлари сони 35 кишига етди. «Тўрт нафар бемор шифохоналарда вафот этди. Шифокорлар қўлидан келган барча ишни қилди», — деди Бельгия соғлиқни сақлаш вазири Магги де Блок.

4. Сурия армияси қўмондонлиги Пальмира озод этилганини расман тасдиқлади. Бу саҳифага ўтиб, озод этилган Пальмира суратлари билан танишишингиз мумкин.

5. Испаниядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба қизнинг яқинлари унинг хотирасини ёдга олди. 20 март куни Испаниянинг Таррагона провинциясида юз берган автоҳалокат турли мамлакатлардан келган 13 нафар талабанинг ҳаётига зомин бўлди. Улар орасида Австриянинг MODUL университетида таҳсил олаётган самарқандлик Моҳина Абдусаидова ҳам бор эди.