Австралиянинг SBS телекомпанияси бошқарувчи директори Майкл Ибейд Eurovision танловининг Осиёга таллуқли қисмини яратиш режаларини маълум қилди. Бу ҳақда Sydney Morning Herald хабар бермоқда.

Foto: Eurovision

Фото: Eurovision

«Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Корея телекомпаниялари билан музокаралар олиб боряпмиз. Танловга қизиқиш жуда катта ва биз унинг концепциясини ривожлантиришга ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз. Осиёда ҳам айнан шундай шакл ва овоз бериш тартиби бўлади», — дея таъкидлаган Ибейд. Унинг айтишича, Осиё Eurovision’и ғолиблари Европадаги финалда иштирок этиши лозим.

Майкл Ибейд Eurovision’ни 2013 йилдан бошлаб кўрсата бошлаган Хитой ва шоу шу йил илк бор намойиш этилган АҚШдан фарқли равишда, Австралияда танлов 33 йилдан бери олиб берилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилдаги Eurovision танловида украиналик Жамала биринчи, австралиялик Деми Им иккинчи, россиялик Сергей Лазарев эса учинчи ўринларни эгаллади.