Америкалик контрабасчи Жейн Литтл 15 май, якшанба куни Атланта симфоник оркестрининг чиқиши давомида саҳнада вафот этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Foto: CNN

Фото: CNN

Литтл 87 ёшда эди, у мусиқий фаолияти давомийлиги бўйича рекорд соҳибаси ҳисобланади.

Литтл Ирвинг Берлиннинг There’s No Business Like Show Business композициясини ижро этиш давомида, асарнинг якуний қисмига бир неча сония қолганда ҳушини йўқотди.

Охирги вақтларда Литтл оғир хаста бўлиб, 2016 йилнинг июнида мусиқий фаолиятини якунлашни режалаштирганди. У 71 йилни саҳнада ўтказди.