Алишер Навоий номидаги кино саройида «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмаси асосида «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган «Ойқиз эртаги» бадиий фильмининг тақдимоти бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Foto: Uzb-Kino

Фото: Uzb-Kino

Тарихий эртак сюжети асосида суратга олинган «Ойқиз эртаги» фильмини яратишда замонавий технологиялар, компьютер графикасидан кенг фойдаланилди. Киноасарда ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраш, мардлик, ҳалоллик, ёвузликка қарши кураш сингари эзгу ғоялар улуғланади, деб таъкидланади хабарномада.

Фильм сценарийси муаллифи — Муҳаммад Давлатиллоҳ, режиссёр — Акбар Бектурдиев.