Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва унинг турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажоновнинг никоҳи қонунан бекор қилинди. Бу ҳақда актёр «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар беради «Даракчи.uz».

Foto: “Shou-biznes.uz”

Фото: «Shou-biznes.uz»

«Мен оиламда ундай бўлди, бундай қилмоқчимиз, деб жар солмоқчи эмасман. Биз қонунан ажрашдик, бор гап шу», — деди актёр Райҳон билан муносабатлари ҳақида гапирар экан.

Актёр бўлажак турмуш ўртоғи қандай феъл-атворга эга бўлиши ҳақидаги саволга қуйидагиларни маълум қилган:

«Оилада аёл бироз маккора бўлиши керак, дейишади. Аслида, мен аёлим доно, қаноатли бўлишини истардим. Ҳар қандай қийинчилик, шодликда ҳам эрини тушуна оладиган, йўқчиликда ҳам сабр-тоқатли, ҳурматимни жойига қўйиб, оила бошлиғи эканимни ҳис эта оладиган аёлим бўлишини ҳар бир эркак каби мен ҳам истаганман. Мен эркак кишиман, ўзимга яраша ғурурим бор. Оила бошлиғи бўла туриб, хотинининг кўмагига қараб қоладиганлардан бўлишни истамайман».

Маълумот учун, хонанда Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг ноябрида турмуш қурган эди. 2014 йилнинг май ойида эса Райҳон эгизак фарзанд туққан, уларга Ислом ва Имрон деб исм қўйилган. 2015 йил январида эса Райҳон ажрашишга ариза берганини маълум қилган эди.