Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтган «Оқ терак» кўргазмасида дафн хизматлари кўрсатувчи фирмалардан бири iPhone 4/4s шаклидаги қабртошларни намойиш этди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Foto: TJournal

Фото: TJournal

Украин базальтидан тайёрланган битта сағананинг нархи 65 минг рубль бўлиб, ҳақиқий iPhone’нинг нархига деярли тенгдир. Биринчи буюртма аллақачон қабул қилинди — Красноярскка илк қабр тоши йўлланди.

«Ёдгорлик тоши ҳар қандай шаклда бўлиши мумкин — хоҳ iPhone, хоҳ Samsung. Ғояни, ростини айтганда, ‘VKонтакте’ ижтимоий тармоғидан олдик. Кимдир шундай фотоколлаж қилди, мижозларимиздан бирига бу ёқиб қолди, ва унинг буюртмасини бажардик», — деди компания директори Павел Калюк.

Ёдгорликда iPhone’нинг барча пропорциялари сақлаб қолинган; унинг орқа томонига «Дизайн Калифорниядаги Apple’дан. Хитойда терилган» деган ёзув туширилган.