Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 7 июнь, сешанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Foto: “RBK”

Фото: «РБК»

Йиғилишда МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.