2015 йилнинг бошида Нукус вокзалини қайта реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Ўтган давр мобайнида вокзалда қурилиш бригадалари томонидан қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Айни кунларда наққошлар ва уста-ҳунармандларнинг меҳнати эвазига бу ерда қурилишнинг сўнгги ишлари ниҳоясига етказилмоқда, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Foto: “O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ matbuot xizmati

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

Янги замонавий иншоотда йўловчилар учун барча қулайликлар яратилмоқда. Жумладан, хавфсизлик талабларига тўла жавоб берадиган тежамкор ёритиш тизимларидан фойдаланилди. Қўшимча янги чиптахона бунёд этилди.  Вокзалда, шунингдек, она ва бола хонаси, овқатланиш ва бошқа турли хил шохобчалар мавжуд. Тиббиёт пункти ва меҳмонхона ҳам янги замонавий жиҳозлар ҳамда ускуналар билан таъминланмоқда. Бундан ташқари, вокзалнинг кутиш залида мўътадил ҳароратни сақлайдиган махсус ускуналар ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.